Фан-техника | 08:10 / 27.05.2016
4330
1 дақиқада ўқилади

Oppo букланувчи экранли смартфон прототипини тақдим этди

Хитойнинг смартфонлар ишлаб чиқарувчи Oppo компанияси ингичка дисплейли гаджетлар яратишга киришиб кетди. Компания ёпиқ тақдимотда мослашувчан дисплейли букланувчи смартфон прототипини намойиш этди. Унинг диагонали 7 дюймдан ошади. 

Маълум бўлишича, қурилмани ишлаб чиқариш ишлари 2015 йилнинг августида бошланган бўлиб, жорий йилнинг февраль ойида дастурчилар тўлиқ функциялаштирилган прототипни яратишга муваффақ бўлишган. 

Янги смартфоннинг асосий ҳусусиятлари ҳозирча ошкор этилмаган. Фақатгина унинг Android операцион тизимида ишлаши ва 5 дақиқа ичида аккумулятор зарядини 3 фоиздан 57 фоизгача тўлдириб берувчи  зарядкага эгалиги маълум. Намойиш этилган букилувчан қурилмани тўлиқ тижорат маҳсулоти сифатида сотувга чиқиш санаси ҳам айтилмаган. 

2017 йилда Кореянинг Samsung компанияси шунга ўхшаш смартфонни ишлаб чиқариши кутилмоқда, бироқ бу борада компания биринчи бўла оладими, йўқми, ҳозирча номаълум.