Жаҳон | 23:38 / 27.05.2016
11322
1 дақиқада ўқилади

Пентагон раҳбари: Россия ва Хитой бутун дунё бўйлаб тажовузкор сиёсат юргазмоқда

АҚШ президенти Барак Обама маъмуриятининг фикрича, АҚШ қуролли кучлари яқин орада бутун дунё бўйлаб дуч келадиган бош муаммолардан бири Россия ва Хитойнинг тажовузкор ташқи сиёсати ҳисобланади. Бу ҳақда АҚШ мудофаа вазири Эштон Картер Аннаполисдаги Ҳарбий-денгиз академияси битирувчилари олдида сўзлаган нутқида айтиб ўтди.

"Келажакда биз Россиянинг тажовузкор ва зўравонлик сиёсатига дуч келамиз. Хитой кўтарилаётгани яхши, бироқ ўзини тажовузкор тутиши ёмон", деб айтди Картер.

Картер АҚШ хавфсизлигига таҳдид солаётган асосий хавфлар қаторида ИШИД террорчилик гуруҳини айтди. Пентагон раҳбари ИШИДни Ироқ ва Сурияда пайдо бўлиб, бутун дунё бўйлаб тарқалаётган саратон ўсимтасига қиёслади.