Жамият | 11:41 / 27.05.2016
29466
1 дақиқада ўқилади

Шерали Жўраев: “Улар ошиқликни мандан ўргансин!”

Кўз етмаган элларда,
Ўхшаши бор гулларда,
Кокиллари белларда.
Излаганим Парижон,
Номинг доим тилларда.... 

Ўзбекистон Халқ артисти Шерали Жўраевнинг ана шу мисралар билан бошланувчи, кўпчиликка манзур бўлган “Парижон” номли қўшиғига клипмейкер Шуҳрат Мавлонов билан билан ҳамкорликда клип суратга олинди.  

“Парижон” қўшиғининг мусиқаси ва шеъри Шерали Жўраевга тегишли. 

Қолаверса, клип ғоясининг яратилишида ҳам Шерали Жўраевнинг ҳиссаси бор. Тасвирга олиш ишлари Оҳангарон ва Ангрен тоғларида бўлиб ўтиб, унда “чайка” автомобилини бошқараётган ҳолда хаёлга чўмган артистни мутлақо янги образ, янги классик имижда кўриш мумкин.

Хонанданинг маъмури айтишига қараганда, клип ҳали интернет сайтларида тақдим этилишидан аввал, яширин савдо орқали тарқалишга улгурган.