Жамият | 21:03 / 27.05.2016
18108
1 дақиқада ўқилади

Шоҳжаҳон Жўраевдан янги клип: «Дўндиққина!»

Шоҳжаҳон Жўраев томонидан куйланган “Дўндиққина” номли қўшиққа клипмейкер Шуҳрат Мавлонов томонидан клип суратга олинди. 

Клипни тасвирга олиш ишлари Тошкент Давлат Миллий Рақс ва Хореография Олий мактабида бўлиб ўтиб, унда бош ролни Ҳалимахон ижро этди. 

Қўшиқ сўзи муаллифи Зоҳиджон Олов, мусиқаси Шоҳжаҳон Жўраевга тегишли. 

.Клипда хонанда Шохжаҳон Жўраев илк маротаба янги имижда, дўппи кийган ҳолда намоён бўлди. 

Хабарингиз бўлса, ушбу қўшиқнинг 1-куплети  Шоҳжаҳон Жўраевнинг 2014 йилги концерт дастурида, илк маротаба хонанда томонидан Ҳалимахонга хазил тариқасида бағишланиб куйланган эди. 

Энди эса ушбу қўшиқ клипини сайтимиз орқали томоша қилиш имкониятига эгасиз.