Жаҳон | 12:35 / 27.05.2016
3732
1 дақиқада ўқилади

SpaceX компанияси Таиланд сунъий йўлдошига эга Falcon 9 ракетаси парвозини бир кунга сурди

Илон Маскнинг SpaceX компанияси Таиланднинг Thaicom 8 телекоммуникацион йўлдошини орбитага олиб чиқиши керак бўлган Falcon 9 ракетаси парвозини камида бир кунга кўчирди, деб хабар берилмоқда компания твиттерида. 

Хабарда таъкидланишича, "эҳтиёт чораси сифатида ракета парвози кўчирилди ва маълумотларни қўшимча таҳлил қилиш учун эртадан олдин бўлмаган вақтда амалга оширилади". 

Ракета Канаверал бурнидаги космодромдан 27 май куни Тошкент вақти билан соат 02:40да учирилиши керак эди, бироқ парвоз 2 соатга, кейинроқ эса номаълум муддатга кўчирилди. 

Таъкидланишича, парвознинг кўчирилишига "юқори босқич двигатели приводи ҳаракатидаги кичик носозлик" сабаб бўлиши мумкин.