Жаҳон | 11:33 / 27.05.2016
4541
1 дақиқада ўқилади
Токиодаги аэропортдаги кореяликлар самолётида ёнғин чиқди
Токио шаҳридаги Ханеда аэропортида Кореянинг Korean Air авиакомпаниясига тегишли самолётда ёнғин чиқиши оқибатида 300 йўловчи ва экипаж аъзолари эвакуация қилинди. Бу ҳақда NHK хабар тарқатди.
Қайд этилишича, самолёт учишга тайёрланаётган вақтда моторида тутун чиққан. Лайнер Сеулга рейсни амалга ошираётганди.
Воқеа ҳудудига ўт ўчирувчилар етиб келиб, ёнғинни бартараф этишган. Ҳодиса оқибатида жароҳатланганлар ҳақида маълумотлар йўқ.