Спорт | 20:23 / 27.05.2016
4418
1 дақиқада ўқилади

«Томь» ўтиш ўйинида «Кубань»ни енгиб, РФПЛга қайтди

27 май куни «Томь» жамоаси РФПЛнинг 2016-17 йилги мавсуми йўлланмасини қўлга киритиш йўлидаги ўтиш ўйинлари доирасида «Кубань»га қарши жавоб ўйинини ўтказди.

Томск шаҳрида ўтказилган ўйинда мезбонлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Ўйиннинг 57 ва 72-дақиқаларида Евгений Башкиров ҳамда Валерий Чуперка аниқ ҳаракат қилиб, жамоага ғалаба келтирди. Жамоаларнинг Краснодарда ўтказилган биринчи ўйинида «Кубань» 1:0 ҳисобида ғалаба қозонганди.

«Томь» футбол бўйича Россия чемпионатининг қуйи лигасида якунланган мавсумда 3-ўринни эгаллаганди. Жамоа охирги марта 2013-14 йилги мавсумда юқори лигада иштирок этганди. 2011 йилдан буён РФПЛни тарк этмай келаётган «Кубань» эса ўтган мавсумда 14-ўринни эгаллади.