Уч эгизакдан бири кўзида хавфли кўз саратони аниқланди
Америкалик эгизаклар Томас, Люк ва Мейсон дунёга келиб, болакайлар ота-онаси Лесли ва Ричард учун ҳақиқий мўъжиза ва ғурурга айланди.
Уларнинг кўриниши бир хил бўлиб, бу миллиондан бир маротаба учрайдиган ҳодиса ҳисобланади.
Аммо отаси эгизаклардан бири бўлмиш Мейсоннинг чап кўзида сариқ рангда порловчи, дурга ўхшаш доғни пайқаб қолди. Болани шифохонага олиб борган Ричард унинг кўзида саратоннинг ноёб шакли аниқлангани ҳақидаги ёқимсиз хабарни эшитди.
Ачинарлиси, ушбу касаллик аломатлари қолган икки эгизакларда ҳам кузатилиш кутилмоқда.
Айни дамда болакайларнинг ота-онаси чексиз лазер нурлари, кимётерапия ва мўъжизадан умид қилиб, болакайнинг тузалиб кетиши учун ибодат қилишмоқда.
Айни дамда болакайлар, 2,5 ёшда бўлиб, ҳар бири бир кўзи билан дунёни кўра олади холос. Аммо улар ушбу ҳолатда яшашга анча кўникиб қолишган.