Жаҳон | 10:29 / 27.05.2016
5966
1 дақиқада ўқилади
Юнон археологлари Аристотелнинг қабрини топишганини маълум қилишди
Юнон археологи Костас Сисманидиснинг таъкидлашича, Стагире қишлоғида олиб борилган 20 йиллик изланишлардан сўнг, Қадимги Юнон донишмандларидан Аристотелнинг қабри топилган. Бу ҳақда ERT телеканали маълум қилган.
Жой 1996 йилда топилган, аммо бу ерда буюк файласуф, Искандар Зулқарнайннинг устози дафн этилган, деган тахминлар бор эди холос.
«Аристотель — 2400 йил» анжуманида археологлардан бири Салониках Сисманидиснинг маълум қилишича, бу қабр Аристотелники эканлигини тасдиқловчи янги маълумотлар ва далиллар мавжуд.
Археологнинг сўзларига кўра, қабр файласуфнинг она қишлоғи яқинидан топилган.