Жаҳон | 17:40 / 27.05.2016
6445
2 дақиқада ўқилади

ЖАР парламенти оқ танлилардан ерларни тортиб олишга рухсат берувчи қонунни қабул қилди

ЖАР парламенти жамият манфаати йўлида ерга эгалик қилиш имконини берувчи қонун лойиҳасини тасдиқлади.

Африка миллий конгресс партиясининг фикрича, янги қонун ўтган асрда жорий қилинган адолатсизликни бартараф этишга имкон яратади. Хусусан, қонун ер ислоҳотларини тезлаштириш имконини беради ҳамда ресурсларга тенг ҳуқуқ билан таъминлайди. Африка миллий конгресси апартеид режими тугатилиши билан мамлакатнинг қора танли кишилари ўтмишда оқ танлилар тасарруфида бўлган ерларнинг атиги 10 фоизига эгалик қилишга муваффақ бўлишганини маълум қилишди. 

Мухолифатдаги Демократик альянс қонунга қарши овоз берди.

Энди янги қонун кучга кириши учун уни ЖАР президенти Жейкоб Зума имзолаши шарт. Бунга эса ҳафталар ёки ойлар керак бўлади.

Ер ҳақидаги 1913 йилги қонунга кўра, қора танлиларда мамлакатдаги ерларнинг 13 фоизигина қолдирилганди. Апартеид режими бартараф этилганидан 22 йил ўтиб оқ танлилардан яна 10 фоиз ер экспроприация (тортиб олиш) қилинганди.