Зарарли вирусларни аниқлаш ва йўқ қилишга жавоб берувчи Т-ҳужайралар ишига халақит берувчи оқсил топилди
АҚШнинг Санфорд-Бернем тиббий тадқиқотлар институти олимлари иммун реакцияларнинг янги регуляторини аниқлашди. Илмий иш давомида олинган натижалар Т-ҳужайралар нима учун баъзида организмни сурункали инфекциялардан халос эта олиш ва ўсимта ҳужайраларини йўқ қила олишга қодир эмаслигини аниқлашга ёрдам беради. Тадқиқот Immunity журналининг охирги сонида чоп этилди.
Ўтказилган иш ҳақида иммунология профессори Линда Брэдли гапириб берди: "Биз Т-ҳужайра юзасидаги Р-селектин гликопротеин лиганда-1 (PSGL-1) оқсили регуляторларга қаршилик кўрсатишини аниқладик. Сичқонларда ўтказилган тажрибалар кўрсатилган оқсил зарарланган организмнинг ҳолатини янада ёмонлаштиришини кўрсатди: у ҳужайралар сингали даражасини заифлаштиради ва Т-ҳужайралар ориқлашига олиб келади".
Брэдли бошчилигидаги илмий лаборатория ходимлари PSGL-1’нинг тўсилиши зарарли вируслар ва бактерияларни аниқлаш ва йўқ қилишга жавоб берувчи Т-ҳужайраларга узоқроқ фаол бўлиб қолишга имкон беришини аниқлашди. Олимлар меланомадан азият чекувчи сичқонлар танасидан PSGL-1 оқсилини чиқаришди. Ўтказилган саъй-ҳаракатлардан кейин ўсимталар ўсиши камайгани аниқланди. Аксинча, оқсилнинг юқори фаоллиги ревматоид артрит, псориаз, склероз ва волчанка (тери силининг бир тури) каби аутоиммун касалликларни даволашда қўлланиши мумкин. Олимларнинг маълум қилишича, баъзи фармацевтик компаниялар уларнинг иши билан қизиқиб қолишган.
Иммунологларнинг фикрича, PSGL-1 ишини секинлаштирувчи моддаларни ёмон сифатли ўсимталарга қарши курашишнинг воситаларидан бири деб ҳисоблаш мумкин.