Жаҳон | 14:42 / 28.05.2016
5097
1 дақиқада ўқилади

Алиев: Озарбайжоннинг ҳарбий қудрати тобора ортиб бормоқда

Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Республика куни муносабати билан ўтказган расмий қабулида баёнот беришича, Озарбайжон ўз ҳарбий салоҳиятини кучайтирмоқда, деб хабар қилган 1news.az агентлиги. 

«Албатта, биз келажакда ҳам, ҳарбий қудратимизни кучайтирамиз. Мана бир неча йилдирки, армияни барпо этиш жараёни муваффақиятли амалга оширилмоқда. Армиямиз жангавор тайёргарлиги, материал-техник таъминоти юқори даражада», — деган Илҳом Алиев. 

Унинг сўзларига кўра, Озарбайжонга энг замонавий қурол-аслаҳалар олиб кирилиши баробарида, мамлакатнинг ўзида ҳам қурол-яроғ ва техникалар ишлаб чиқилмоқда. 

Озарбайжон етакчисининг маълум қилишича, мамлакатда мингдан ортиқ ҳарбий мақсадга хизмат қилувчи маҳсулот ишлаб чиқилмоқда. 

Давлат раҳбарининг қайд этишича, мамлакат армияси жаҳоннинг етакчи армияларидан бири ҳисобланади.