Жаҳон | 12:01 / 28.05.2016
3959
1 дақиқада ўқилади
Фижи ороллари соҳасида 6,6 баллик ер силкиниши рўй берди
АҚШ геология хизмати хабар қилишича, Фижи оролларининг Тинч океани соҳилларида Рихтер шкаласи бўйича 6,6 баллик зилзила юз берган.
Маълумотларга кўра, ерости силкинишлари маркази мамлакат пойтахти Сувадан 572 км жануби-шарқда, 419,9 км чуқурликда жойлашган.
Қурбонлар ва вайронагарчиликлар хусусида хабарлар йўқ.