Хотирасини йўқотган қирғизистонлик 12 йилдан сўнг ўз оиласи билан учрашди
Хотирасини йўқотган Қирғизистон фуқароси Асан Арикбаев орадан 12 йил ўтгач, ўз хотирасини тиклади ва дипломатлар ҳамда қозоқ телевидениеси кўмагида оиласи билан учрашди. Бу ҳақда Қирғизистон ТИВ матбуот хизмати маълум қилмоқда.
"26 май куни “Қозоғистон” телекомпанияси студиясида бундан 12 йил муқаддам ўз хотирасини йўқотган ва бедарак кетган Асан Арикбоев Олма-отадаги Қирғизистон Республикаси бош консуллиги ва Қирғизистон ТИВ вакиллари кўмагида ўз қариндошлари билан учрашди”, — дейилади агентлик хабарида.
Марказий Осиёда яшовчи фуқаролар хотирасини йўқотган эркакка ижтимоий тармоқлар орқали оиласини топишга кўмаклашишган. Қидирув ишларига журналистлар жалб қилинган.
"Айтуга онай" телекўрсатувининг журналистик текширувлар натижасида Қозоғистон, Ўзбекистон ва Қирғизистондан бир неча оила кўмак берган. Унинг қариндошларини аниқлаш мақсадида ДНК-таҳлиллари ўтказилган. Таҳлиллар унинг онаси Қирғизистон фуқароси эканлигини кўрсатган.