Жаҳон | 12:22 / 28.05.2016
10005
2 дақиқада ўқилади

Ким Чен Иннинг холаси АҚШ матбуотига интервью берди

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Иннинг 1998 йилдан бери АҚШда яшовчи холаси ва ниҳоят узоқ йиллардан сўнг журналистларга интервью берди. У билан бўлган суҳбат The Washington Post газетасида эълон қилинган.

Шимолий Корея етакчисининг 60 ёшли холаси Ко Ен Сук ва унинг турмуш ўртоғи Ли ган мамлакатнинг 1998 йилда тарк этишган эди. Журналистларнинг маълумотларига кўра, орадан 18 йил ўтган бўлсада бу оила марказий разведка бошқармасидагиларнинг манбасига айланиб келмоқда.

Аёлнинг тасдиқлашича, Ким Чен Ин ростан ҳам 1984 йилда туғилган. Чунки унинг ўғли ҳам шу йил туғилган бўлиб, улар болаликда бирга ўйнашган. Шунингдек, унинг гаприб беришича, Ким Чен Ин 1996 йилда Швейцарияда яшаган, унинг катта акаси Ким Чон Чхоль у ерда 1992 йил яшаган.

«Биз яхши бир уйда, яхши оила бўлиб яшар эдик. Мен унинг онаси бўлишга интилар эдим. Унга дўстларини уйга бошлаб келишни ва меҳмон қилишни тавсия этардим. Уни яхши ҳаётда яшашини истардим. Улар ширинликлар ер ва “Лего” ўйнашарди», — деди у Швейцариядаги вақтларни ёдга олар экан.

Унинг қўшимча қилишича, у болалар билан бирга Париждаги Диснейлендга боришган, шунингдек, Ким Чен Ин онаси билан Токиодаги худди шундай боққа борган. Бундан ташқари, Шимолий Корея етакчиси Альпларда чанғи учган, Франция Ривьериси денгизида чўмилган, итальян ресторанларида овқатланган. У ёшлигида кемалар ва самолётлар билан ўйнаган ва баскетболчи Майкл Жорданнинг ашаддий мухлиси бўлган.