Жаҳон | 11:41 / 28.05.2016
5350
1 дақиқада ўқилади

Қирғизистонда рўй берган кўчки оқибатида 5 киши ҳаётдан кўз юмган

Қирғизистон жанубидаги Қадамжой районида юз берган сурункали ёмғирлар оқибатида юз берган кўчкилар 5 кишининг ўлимига сабаб бўлган, деб хабар қилмоқда РИА «Новости» агентлиги Қирғизистон ФВВга таянган ҳолда. 

«Ўш — Айдаркен автойўлининг 125 километрида сел келиши кузатилган.  У, сел машинани қоплаган, ундаги 5 киши ҳаётдан кўз юмган, сел оқимида кетаётган 6 яшар бола қутқарилган. Машина бўлган яна бир 3 ёшли бола қидирилмоқда, — деб маълум қилган вазирлик вакили. 

Унинг қўшимча қилишича, табиий офат оқибатида йўллар ювиб кетилган, бир нечта ҳовлилар кўчки остида қолган. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари, табиий офат оқибатларини бартараф этиш ишларини олиб бормоқда.