Жамият | 15:00 / 28.05.2016
7265
1 дақиқада ўқилади

Коллеж битирувчиси номига кредит олган фирибгар қўлга олинди

СВОЖЖДЛҚК департаментининг Қизилтепа туман бўлими ходимлари томонидан Қизилтепа туман Агросервис ва транспорт касб-ҳунар коллежи битирувчиси Илҳом Назаровнинг аризасига асосан ўтказилган текширувда яна бир қилмиш фош этилди. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” нашри ёзмоқда.

Фуқаро Давлат Ниёзов битирувчини турли йўллар билан алдаб, унинг ишончига киргани ва “Миллий банк”нинг Қизилтепа туман филиалидан унинг номига 3 йил муддатга йиллик 10 фоиз устама тўлаш шарти билан 19 млн. сўм миқдорида кредит маблағи олганлиги маълум бўлди. У олинган кредит маблағларини ўзининг шахсий манфаатлари йўлида ишлатиб юборади.

Д.Ниёзовга нисбатан жиноят ишлари бўйича Қизилтепа туман суди ўзининг одилона ҳукмини эълон қилди.