Жамият | 19:52 / 28.05.2016
4920
1 дақиқада ўқилади
ОАВ: Хитойда юк машинаси дафн маросимига урилиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди
Хитойнинг Хунань вилоятида дафн маросимига юк машинаси урилди. 28 майда "Синьхуа" ахборот агентлигининг хабар беришича, фожиа оқибатида 2 киши ҳалок бўлган ва яна 17 киши жароҳат олган.
Агентлик маълумотларига кўра, воқеа Хуантан қишлоғида юз берган. Камида 4 кишининг аҳволи оғир дея баҳоланмоқда.
Айни вақтда воқеа сабаблари ўрнатилмоқда. Юк машинаси ҳайдовчиси ҳибсга олинган. Воқеанинг қолган тафсилотлари келтирилмаган.