Жаҳон | 10:12 / 28.05.2016
6692
1 дақиқада ўқилади
ОАВ: Вашингтон Ар-Риёдга кассетали бомбалар жўнатишни тўхтатди
Оқ уй Саудия Арабистонига кассетали бомбалар етказиб беришга вето қўйди, деб хабар бермоқда Foreign Policy.
Маълум қилишларича, Вашингтон бу иши билан Саудиянинг Ямандаги ҳарбий ҳаракатларда тинч аҳоли вакилларини бомбардимон қилганига жавоб қайтарган. Материалда келтирилишича, Саудия Арабистони ушбу кассетали бомбаларни миллионлаб доллар эвазга сотиб олган.
АҚШнинг юқори амалдори сўзларига кўра, Саудия ушбу бомбаларни тинч аҳоли яшайдиган ёки шунга яқинроқ ҳудудларда қўллаган.