Жаҳон | 09:20 / 28.05.2016
6546
1 дақиқада ўқилади

Штурмчи самолётнинг Гудзонга қулаши натижасида учувчи ҳалок бўлди

Қутқарувчилар штурмчи самолётнинг қулаши натижасида ҳалок бўлган учувчининг жасадини Гудзоннинг сувларидан олиб чиқишди. Бу ҳақда New York Post нашри ёзмоқда.

Иккинчи жаҳон уруши давридаги P-47 Thunderbolt қирувчи-бомбардимончиси Манхэттен қирғоқларига яқин жойда қулаган. Авария сабаблари ҳали ўрнатилмаган.
Воқеа Жорж Вашингтон кўпригидан икки миль узоқликда содир бўлган.