Жамият | 12:51 / 28.05.2016
9024
1 дақиқада ўқилади

Тамагир давлат ходими йирик жаримага тортилди

Бухоро вилоят назорат-тафтиш бошқармасида ишловчи Ўктам Давлатов Бухоро туманида яшовчи фермер Саттор Шониёзовга (исм-фамилиялар ўзгартирилган) онаси Шамсия Акрамовага жамғарма томонидан асоссиз равишда пенсия тўловлари ортиқча тайинланган, деган хулосани рўкач қилиб, пора талаб қилади. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” нашри ёзмоқда.

2015 йил 14 январь куни Ш.Акрамовага тайинланган пенсияни кўриб чиқмаслик, текшириш натижаларини қайж этмаслик “шарти” билан С.Шониёзовдан 200 минг сўм пулни тамагирлик йўли билан олаётган вақтда қўлга тушди.

Ўктам Давлатовга нисбатан жиноят иши қўзғатилди ва Когон шаҳар судининг ҳукмига биноан у 3 йил муддатга муайян ҳуқуқдан маҳрум этилиб, энг кам ойлик иш ҳақининг 80 баравари миқдорида жарима жазоси тайинланди.