Жаҳон | 17:56 / 28.05.2016
9454
2 дақиқада ўқилади

Теҳрон ва Ар-Риёд бу йилги ҳаж ибодатини ташкил этиш борасида келиша олмаяпти

Эрон ва Саудия Арабистони музокараларнинг иккинчи даврасида ҳам Ҳаж масаласида бир тўхтамга кела олмади, деб баёнот берган Эрон ҳаж ва зиёратлар ташкилоти раҳбари Саид Оухади.

Аввалроқ Ар-Риёд Теҳроннинг эронликлар учун хавфсизлик чораларини кучайтириш тўғрисидаги таклифини қабул қилмагани хусусида хабар қилинган эди. Ўтган йили Мино водийсидаги ур-сурда бошқа ҳожилар қатори 464 нафар эронлик ҳам ҳаёт билан видолашганди. 

ОАВда эса, томонлар ижобий келишувга кела олишмаса, Эрон ўз фуқароларига ҳаж ибодатини тақиқлаши ҳақида хабар қилинган эди. 

Оухадининг айтишича, Саудия Арабистони ҳаж вазирлиги мутахассислари ва расмийлари билан бир неча махсус учрашув ўтказилганига қарамай, бешта масала бўйича келишувга эришилмаяпти. 

Ҳаж ибодати, Исломнинг беш арконидан бири бўлиб, ҳар бир мусулмон Маккаи-Мукаррамадаги муборак қадамжоларни умрида бир марта бўлса ҳам зиёрат қилиши фарз ҳисобланади. 

Баъзан ибодат амалларини бажариш чоғида, ур-йиқитлар ҳам содир бўлиб туради. Ўтган йили шундай ҳодисаларда 2,2 минг ҳожининг ёстиғи қуриган эди.