Жамият | 07:27 / 28.05.2016
4550
1 дақиқада ўқилади

Ўрта Ер денгизидаги навбатдаги қайиқ фалокати оқибатида 45 киши ҳалок бўлди

Ўрта Ер денгизидаги навбатдаги муҳожирлар қайиғи фалокати оқибатида камида 45 киши ҳалок бўлди, ўнлаб одамлар бедарак йўқолган.

Ноқонуний муҳожирлар бўлган қайиқ Ливия соҳилидан 35 денгиз мили узоқлигида тўнтарилиб кетиб, чўкиб кетган. Италиянинг Vega кемаси 135 кишини қутқариб қолган, деб хабар бермоқда Италия соҳилбўйи қўриқлаш хизматига иқтибос келтирган ҳолда Reuters ахборот агентлиги. 

Чўкиб кетган қайиқ бортида қанча одам бўлгани номаълум. Асраб қолинган муҳожирларнинг айтишича, гап 100 га яқин бедарак йўқолган одамлар ҳақида кетмоқда.

Фожиа ҳудудида қутқарув операцияси давом этмоқда, унда Vega кемаси ва қутқарув катерлари иштирок этмоқда.

Жорий йилда Ўрта Ер денгизида камида 3,7 минг ноқонуний муҳожир чўкиб кетган.