Спорт | 16:45 / 28.05.2016
5921
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон – Экваториал Гвинея ўйини чипталари сотувга чиқарилди

Ўзбекистон ҳамда Экваториал Гвинея терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтадиган ўртоқлик учрашуви чипталари сотувга чиқарилди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур учрашув 2 июнь Тошкентдаги "Бунёдкор" стадионида бўлиб ўтади. Чипталар нарҳи барча категориялар учун 15 минг сўм, СИП категория учун эса 30 минг сўм қилиб белгиланган.

Маълумот учун, мазкур ўйиндан Ўзбекистон миллий терма жамоаси 4 июнь куни Австрияга жўнаб кетади ва у ерда 7 июнь куни Канада миллий терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.

Манба: www.the-uff.com