Ўзбекистон | 16:49 / 28.05.2016
11125
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистон ТИВ Бошқарув ишлари бошлиғи ўзгартирилди
Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги Бошқарув ишлари бошлиғи ўзгартирилди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Унга мувофиқ Тўлашбек Эшонжонов Ўзбекистон ТИВ Бошқарув ишлари бошлиғи лавозимига тайинланди.
Бу вақтга қадар Эшонжонов Ўзбекистоннинг Покистондаги элчихонасида фаолият юритган.