Фан-техника | 17:02 / 28.05.2016
6648
3 дақиқада ўқилади

ZTE компаниясининг янги VR-қулоқчинларга эга мусиқали флагмани

Бу ҳафта ZTE компанияси ўзининг янги смартфони билан хушнуд этди. BMW автомобиль ишлаб чиқарувчининг шўъба компанияси бўлмиш жаҳонга машҳур Designworks студияси янги ZTE Axon 7 дизайни устида ишлади. Бироқ аппаратда катта бир ўзгаришлар кузатилмайди. У ҳам бошқалар каби силлиқ бурчакли металл корпусга эга. Янги қурилма ўзида қуйидаги эътиборли хусусиятларни жамлаган: кучли олд динамика, Google’нинг Daydream виртуаль реаллик платформаси ва Force Touch босиш кучини ҳис эта олувчи технология.

ZTE Axon 7 флагманида 5.5 дюймли 2560х1440 пиксел ва ҳимояланган 2.5D Gorilla Glass 4 ойнасига эга AMOLED-дисплейи ўрнатилган. Ички қисмида Qualcomm Snapdragon 820 флагман процессори, 4/6 ГБ оператив ва 64/128 ГБ флеш карта, 128 ГБ  ҳажмгача бўлган microSD картаси ва DAC AKM 4961,  4490 учун тешик мавжуд. Apple 3D Touch анологик функцияси сабабли қурилма экрани босиш кучини ҳис этади.  

Samsung томонидан ишлаб чиқарилган f/1.8 диафрагмага эга 20 мегапикселли асосий камерада суратларни оптик муқобиллаштириш тизими, босқичли автофокус ва 30 к/с тезликда 4K видео тасвирларни суратга олиш имконияти бор. Орқа томонда бармоқлар изи сканери жойлашаган. Олд қисмда эса – иккита кучли стереодинамика. 

Смартфонда қуйидагилар мавжуд: LTE, 4.2 Bluetooth, (802.11b/g/n) Wi-Fi, GPS, NFC ва USB Type-C порти. 3140 мАч сиғимли аккумулятор қурилмани тез зарядлай олади. Маълум бўлишича, смартфон 30 дақиқа ичида 50 фоизгача, 100 дақиқада эса 100 фоиз қувват олиши мумкин. Флагман Android 6.0.1 Marshmallow  ОТ остида ишлайди. Унинг ўлчамлари 151.8×75×8.7 мм, оғирлиги эса 185 граммни ташкил этади. Корпус ранглари — тилла ва кулранг. Аввалига ZTE Axon 7 смартфони Хитой бозорларига чиқади, кейинроқ Европа ва АҚШда сотила бошлайди. Унинг нархи 450 доллар (4/64 ГБ хотира билан) ва 639 долларга (6/128 ГБ хотира билан) тенг. 6 Гбайтли оператив хотирага эга смартфон нархи эса 639 доллар. 

ZTE Axon 7 флагманидан ташқари компания улар билан биргаликда ишлатилувчи Samsung Gear VR аналоги бўлган виртуаль реаллик шлемини тақдим этди. Қурилма Google корпорацияси тақдим этган Daydream янги платформасини тўлиқ кўтара олади. Қулоқчинда инсон бош ҳаракатларини кузатувчи илғор гироскоп мавжуд. Гаджет 2K (WQHD) имкониятли AMOLED дисплейи, ички динамика, Dolby Atmos овоз технологияли Hi-Fi тизимига эга.  Кўриш нуқтаси 96 даражани ташкил этади.  ZTE VR ўлчами 185.3x85.3x76.7 мм бўлиб, унинг смартфонсиз оғирлиги - 255 гр. Сотувга чиқарилиш санаси ва нархи ҳақида ҳозирча аниқ маълуот йўқ.