Спорт | 22:22 / 29.05.2016
3305
1 дақиқада ўқилади

Британиялик пойгачи Хэмилтон Монако Гран-приси ғолиби бўлди

Формула-1" пойгасининг Mercedes жамоаси вакили, британиялик пойгачи Льюис Хэмилтон Монако Гран-приси ғолиби бўлди.

Маррага иккинчи бўлиб Red Bull аъзоси Дэниел Риккьярдо етиб келди. 3-ўринни мексикалик Серхио Перес эгаллади.

Toro Rosso жамоаси учун қатнашувчи россиялик пойгачи Даниил Квят авариядан кейин трассадан чиқиб кетди. Квят 22-айланани ўтаётганда Renault аъзоси, даниялик Кевин Магнуссен билан тўқнашиб кетиб, трасса четидаги тўсиққа бориб урилди. Россиялик авариядан кейин боксга қайтган, бироқ у ердан қайтиб чиқмаган.

Пойга пешқадами Нико Росберг маррага еттинчи бўлиб келди.

Умумий ҳисобда ҳали ҳам немис Нико Росберг (Mercedes) етакчилик қилмоқда, унинг ҳисобида 106 очко бор. 2-ўринга Хэмилтон (82), 3-ўринга Риккьярдо (66) кўтарилиб олди.