Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Габон мураббийи: Обамейянг клубини ўзгартираётгани туфайли терма жамоага чақирмай туришимни сўради
Габон терма жамоаси бош мураббийи Жорже Кошта Дортмунднинг «Боруссия» жамоаси ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамейянгни нега терма жамоа йиғинларига жалб этмаганига изоҳ берди.
«Обамейянг мендан терма жамоага чақирмай туришни сўради, чунки у янги жамоага ўтиш жараёнида», — дея португалиялик мутахассиснинг сўзларини келтирали Daily Star нашри.
Бундан олдинроқ, 26 ёшли ушбу ҳужумчининг «Манчестер Юнайтед» жамоаси қизиқишлари доирасида тургани ҳақида хабарлар берилганди.
Пьер-Эмерик Обамейянг «Боруссия»га Франциянинг «Сент-Этьен» клубидан 2013 йили ўтганди. У дортмундликлар жамоаси сафида шу вақтгача турли турнирлар доирасидаги 143 учрашувда иштирок этиб, 80та гол урган.