Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германиядаги футбол майдонига яшин келиб урилиши туфайли 30дан ортиқ киши жароҳатланди
Германиядаги Хопштедтен (Рейнланд-Пфальц) аҳоли пунктида болалар жамоасининг футбол ўйини давомида майдонга яшин келиб урилиши оқибатида 30дан ортиқ киши жабрланди. Улардан 3 нафарининг аҳволи оғирлигича қолмоқда.
Жабрланганларнинг аксарияти тўққиз ёшдан 12 ёшгача бўлган болалардир. Учрашув арбитри ҳам касалхонага жойлаштирилган.
AFP агентлигининг маҳаллий Berliner Zeitung нашрига асосланиб хабар беришича, ўйин вақтида об-ҳаво одатдагидек эди. Ёмғир ўйин якунидагина бошланган.
Бундан олдинроқ, Париждаги хиёбонга чақмоқ урилиши туфайли 9 киши жароҳат олгани ҳақида хабар берилганди.