Жамият | 14:46 / 29.05.2016
7823
1 дақиқада ўқилади
Грузиялик тележурналист иш вақтида дарёга чўкиб кетди
Грузияда GDS телеканали ходими Звиад Тхелидзе бахтсиз воқеа қурбонига айланди.
Телекомпания томонидан хабар қилинишича, ушбу ходим Душет тумани ҳақида лавҳа тайёрлаш вақтида ҳалок бўлган. Тхелидзе 28 май куни Хада дарасидаги дарёга тушиб кетган камерасини сувдан чиқариб олишга ҳаракат қилганида сувга чўкиб кетган.
Уни қидириш ишларига 50 киши жалб этилган, бугун эрталаб унинг жонсиз жасади топилган.