Жаҳон | 11:14 / 29.05.2016
3562
1 дақиқада ўқилади
Италия Ҳарбий денгиз кучлари Ўрта Ер денгизида 660 нафар муҳожирнинг ҳаётини сақлаб қолди
Италия Ҳарбий денгиз кучлари кемаси ва Соҳилбўйи хизмати ходимлари Ливия шимолидан Сицилияга йўлга чиққан муҳожирлар кемаси ҳалокатга учрагач, 660 кишини чўкиб кетишдан қутқариб қолган. Бу ҳақда АЗ агентлиги маҳаллий нашрларга таянган ҳолда хабар тарқатди.
РИА Новости агентлигининг аниқлик киритишича, италияликлар ўтган ҳафта давомида қутқариб қолган кишилар сони 13 минг нафарга етди.
Миграция бўйича халқаро ташкилот маълумотларига кўра, 2016 йил бошидан буён Европага 195 мингга яқин муҳожир келган, йўлларда 1475 киши бедарак йўқолган.