Жамият | 15:22 / 29.05.2016
4132
1 дақиқада ўқилади
Киевдаги қариялар уйидаги ёнғинга телевизор портлаши сабаб бўлган
Киев яқинидаги қариялар уйидаги ёнғинга сабаб сифатида хоналардан биридаги телевизор портлагани сабаб сифатида келтирилмоқда. Бу ҳақда Украина Фавқулодда вазиятлар хизмати раҳбари Николай Чечёткин маълум қилган.
"Ёнғин сабаби аниқ ўрнатилмади. Текширувлар иш олиб боришмоқда. Катта эҳтимол билан ёнғин телевизор портлаши туфайли рўй берган", дейди Чечёткин.
Охирги маълумотларга кўра, 35 киши истиқомат қилган бу қариялар уйидаги ёнғин оқибатида 17 киши ҳалок бўлган.
Ёнғин учун жавобгар сифатида гумон қилиниб, бир киши қўлга олинган.