Жаҳон | 08:49 / 29.05.2016
15217
2 дақиқада ўқилади

ОАВ АҚШ Россия ва Хитойни "бостириб турувчи" қурол ишлаб чиқараётгани ҳақида маълум қилди

АҚШда электр-магнит рельсли замбарак яратилмоқда. Бу қурол Россия ва Хитойни "бостириб туриш" учун мўлжалланган.

Wall Street Journal нашрининг ёзишича, "суперзамбарак"га порох ҳам, портловчи моддалар ҳам талаб этилмайди. Унда снаряд электр-магнит рельслар ёрдамида тезлаштирилади ва унинг тезлиги сониясига 1,5 км ни ташкил қилиши мумкин.

"Россиянинг оддий ўқ-дориларни узоқ масофага ташишга қодирлигини инкор қилиб бўлмайди. Биз бундай ўт очишларга қарши туришга қодир бўлишимиз керак", деб АҚШ мудофаа вазири биринчи ўринбосари Роберт Уоркнинг сўзларини келтириб ўтди нашр.

Унинг таъкидлашича, замбарак "катта босиб турувчи аҳамиятга эга бўлади". Мисол учун, қисқача рельсотрон деб аталувчи бу қурол "Болтиқбўйи давлатларини Россиядан" ёки "АҚШнинг иттифоқдошларини Жанубий Хитой денгизида Хитойдан" ҳимоя қилишда ишлатилиши мумкин.

Нашрнинг маълум қилишича, рельсотрон лойиҳаси бир неча маротаба россиялик ва хитойлик хакерлар нишонида бўлган.