Жаҳон | 19:49 / 29.05.2016
7361
1 дақиқада ўқилади

Порошенко Савченкога Европа етакчилари билан учрашув ўтказишни таклиф қилди

Украина президенти Пётр Порошенко Донбассда ВГТРК журналистларини ўлдириш иши бўйича Россияда 22 йилга қамоқ жазосига маҳкум қилиниб, афв этилгандан кейин Украинага қайтган Надежда Савченко билан учрашувда унга Европанинг  бир қатор давлатларига ташриф буюришни ва Европа етакчилари билан учрашишни таклиф қилди.

28 майда Порошенко матбуот хизмати маълум қилганидек, Порошенко Савченкога "АҚШ вице-президенти Жозеф Байден ва Европа парламенти президенти Мартин Шульцнинг саломини етказган".

Савченко учрашувда халқаро йўналишдаги ишга киришишга тайёрлигини айтган Учрашувда украиналик маҳбусларнинг озод этилиши масаласи муҳокама қилинди. Порошенконинг айтишича, бу йўналишдаги иш фаоллашиши лозим.