Спорт | 02:34 / 29.05.2016
26887
3 дақиқада ўқилади

"Реал" Европа Чемпионлар лигаси ғолиби

Италиянинг Милан шахрида Европа Чемпионлар лигаси финал ўйини бўлиб ўтди. Унда Мадриднинг икки жамоаси – "Реал" ва "Атлетико" ўзаро баҳс олиб борди.

Учрашувнинг дастлабки дақиқаларида жамоалар шиддатли ва чиройли ўйин намойиш қилиб беришди. Дастлаб "Реал" жамоаси юзага келган "стандарт"дан унумли фойдаланиб хисобда олдинга чиқиб олди. Тони Крооснинг жарима майдончаси ичига ошириб берган тўпини Бэйл боши билан Рамосга "скидка" қилди, Рамос эса Облакни 2 метр масофадан доғда қолдира олди - 1:0. Биринчи бўлим "Реал"нинг ғалабаси билан тугади.

Иккинчи бўлимнинг дастлабки дақиқасида пеналти ишлаб олган "Атлетико" ундан унумли фойдалана олмади! Антуан Гризманн тепган тўп дарвоза тўсинига тегиб қайтди. Учрашувнинг 79 дақиқасига келиб ҳисоб тенглашди. Карраско 3 метрдан тўпни дарвозага жойлади.

Ўйиннинг асосий ва қўшимча бўлимларида 1:1 ҳисобидаги дуранг натижа қайд этилди. 

Барчасига пенальтилар серияси ойдинлик киритди. 

Ўзига хос лотереяда "Реал" омадлироқ бўлиб чиқди. Атлетико" ҳимоячиси Хуанфран йўллаган зарба устунга тегиб қайтди. Криштиану Роналду сўнгги бўлиб нуқта яқинлашди ва кучли зарба билан дарвозани ишғол қилди — 5:3!

Шу тариқа "Реал" 11 марта Европанинг энг кучли жамоаси деган унвонни қўлга киритди.

Европа Чемпионлари лигаси. Финал.

"Реал" - "Атлетико" 1:1  (Пенальтилар серияси - 5:3)
Голлар: Рамос 15, Карраско 79
Амалга оширилмаган пеналти: Гризман 46.
Огоҳлантиришлар: Карвахаль 11, Навас 46, Торрес 61, Годин 67, Габи 90, Данило 93, Пепе 112
Пенальтилар серияси: 1:0, 1:1, 2:1, 2:2, 3:2, 3:3, 4:3, 5:3.

"Реал": Кейлор Навас, Марсело, Пепе, Серхио Рамос, Дани Карвахаль (Данило 52), Лука Модрич, Тони Кроос (Иско 72), Касемиро, Гарет Бэйл, Карим Бензема (Вазкез 77), Криштиану Роналду.

Захира: Касилья, Начо, Хамес, Лукас Васкес, Хесе, Иско, Данило.

"Атлетико": Ян Облак, Хуанфран, Диего Годин, Савич, Филипе Луис (Эрнандез  109), Аугусто Фернандес (Карраско 46), Габи, Коке (Партей 116), Сауль Ньигес, Фернандо Торрес, Антуан Гризманн.

Захира: Мойя, Корреа, Феррейра-Карраско, Тьягу, Тейе, Эрнандес, Хименес.