Жаҳон | 13:32 / 30.05.2016
3686
1 дақиқада ўқилади

12 нафар киши Ҳиндистондаги тропик бўрон қурбони бўлди

Ҳиндистон шимолидаги Уттар-Прадеш штатидаги кучли тропик бўрон натижасида 12 нафар киши ҳалок бўлди, яна ўнлаб одамлар жароҳат олди. Бу ҳақда 30 май куни штат полицияси хабар берган.

Ўзи билан кучли жала ва момақалдироқ олиб келган бўрон бутун штат бўйлаб ёпирилди: натижада уйларнинг томи учиб кетди, дарахтлар қўпорилди, электр тармоқларига шикаст етди ҳамда водий ҳудудларидаги уйларни сув босди. Штат шарқида икки киши ҳалок бўлди. Марказий қисмида эса тўрт кишини чақмоқ уриб ўлдирди.

Ҳуқуқ-тартибот органларининг таъкидлашича, қурбонлар сони кўпчиликни ташкил этиши мумкин. Миллий метеорология бошқармасининг хабар беришича, ёмғирлар Уттар-Прадешда 48 соат вақт мобайнида давом этади.