2015 йилда Марказий Осиёга 1,4 миллиард евродан ортиқ пул инвестиция қилинди
2015 йили Марказий Осиёга 1,4 миллиард евродан ортиқ пул инвестиция қилинди, бу ундан аввалги йилга қараганда 75 фоизга кўп. Бу ҳақда Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) раҳбарига асосланиб, Қозоғистон республикаси бош вазири Карим Масимовнинг сайтида маълум қилинган.
Шу билан бирга ЕТТБ хабарига кўра, Қозоғистон банкига инвестициялар ўтган йили 700 миллион евродан ортиқни ташкил этган.
С. Чакрабарти Қозоғистон ҳақида гапирар экан, қозоқ инвестиция модели "Марказий Осиёга ёндашувимизнинг асоси" эканлигини билдирди.
ЕТТБ президенти таъкидлашича, Қозоғистон қонунчилиги қайта тикланувчи энергия манбалари бўйича илк кучли шамол электростанцияларини инвестиция қилишга ёрдам берди. Бундан ташқари, ЕТТБ ва Қозоғистон республикаси ҳамкорлиги натижасида жуда кенг хизматлар спектрини инвестиция қилишга муваффақ бўлинди.
"Биз аёллар томонидан бошқариладиган корхоналарни молиялаштириш ҳамда уларга бизнес-консультациялар ташкиллаштириш бўйича дастурни ишга туширдик. Бу ЕТТБнинг иқтисодиёт ва бозорга сафарбар қилаётган ҳаракатларининг жуда муҳим қисмидир. Қозоғистон инвестиция модели Марказий Осиёдаги фаолиятнинг асосидир", деб қўшимча қилди С.Чакрабарти.