Жаҳон | 12:32 / 30.05.2016
4052
1 дақиқада ўқилади

Афғонистонда толиблар ҳужуми оқибатида 11 киши ҳалок бўлди

“Толибон” ҳаракати жангарилари ўтган кечада мамлакатнинг Покистон билан чегарасида жойлашган Гильменд провинциясидаги бир қанча полиция блок постларига ҳужум қилди.

“Синьхуа” агентлиги берган интервьюга кўра, ҳужум оқибатида 11 нафар полиция ходими ҳалок бўлган, етти нафари яраланган ва яна етти нафари изсиз ғойиб бўлган.

Маҳаллий ҳарбий қўмондонлик мазкур ҳужум натижасида ҳалок бўлганларнинг сонини расман тасдиқлаган.

Айни дамда армия ва полиция бўлинмалари ҳужум қилганларни қидирмоқда. Провинциянинг айрим туманларида отишма овозлари эшитилган.