Ўзбекистон | 19:27 / 30.05.2016
85524
1 дақиқада ўқилади

Интернетда янги Nexia нархлари ҳақидаги маълумот пайдо бўлди

Тошкентда 27 май куни намойиш қилинган янги Chevrolet Nexia автомобилининг прейскуранти ижтимоий тармоқда тарқалди. T250 платформаси базасида бунёд этилган В синфига мансуб ихчам седан Ўзбекистонда 1996 йилдан буён сотиб келинаётган (2008 йилда янгиланган Nexia 2 чиқарилди) Nexia ўрнини эгаллайди.

Янги модель МДҲ давлатларидан ташқари, Яқин Шарқ ва Африка мамлакатларига экспорт қилинади.

Унинг улгуржи баҳоси 35,8 миллион сўмдан бошланади, ярим люкс - 38,7 миллион сўм, люкс - 44,1 миллион сўм.

Автомобилнинг чакана баҳоси 47,7 миллион сўм бўлиб, ярим люкс - 51,4 миллион сўм, люкс - 58,6 миллион сўм.

GM Uzbekistan ҳозирча янги автомобилнинг нархини расман эълон қилмаган.