Жаҳон | 12:17 / 30.05.2016
2800
1 дақиқада ўқилади
Бағдод шимолида портлаш юз бериши оқибатида 11 киши ҳалок бўлди
Ироқ пойтахти Бағдод шаҳри шимолида, шиалар истиқомат қилувчи туманда автомобилга ўрнатилган портловчи қурилма ҳаракатга келиши оқибатида 11 киши ҳалок бўлиб, 18 киши жароҳатланди. Бу ҳақда мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлигига асосланиб, Рейтер агентлиги хабар тарқатган.
Ҳозирча бу теракт учун жавобгарликни ҳеч бир ташкилот ўз зиммасига олмади.
Ироқда ИШИД туфайли беқарор вазият ҳукм сурмоқда. Ўтган 3 йил давомида бу ташкилот жангарилари Ироқ ва Сурия ҳудудининг катта қисмини ўз тасарруфига олган. Бу ташкилотга қарши 2014 йилнинг ёзидан бошлаб АҚШ бошчилигидаги халқаро коалиция кучлари кўмагидаги Ироқ армияси, Эрон, Саудия Арабистони ва Россия кўмагидаги Сурия армияси ҳамда курд бўлинмалари кураш олиб бормоқда.