Жаҳон | 14:06 / 30.05.2016
3729
2 дақиқада ўқилади

БМТ бош котиби Жанубий Корея президентлиги учун номзодини қўймаслигини билдирди

БМТ бош котиби Пан Ги Мун, келгуси йили Жанубий Кореяда бўлиб ўтажак президентлик сайловида ўз номзодини илгари суриши тўғрисидаги хабарларни инкор этди, деб хабар қилмоқда Рёнхап агентлиги. 

Маълумотларга кўра, Пан Ги Мун муддати якунига етгунча, БМТ бош котиблиги мажбуриятларига диққатини қаратиш ниятида. У шу йилнинг 1 декабрида бош котиблик вазифасини топширади. 

Ўтган ҳафтада Корея нашрлари, гўёки Пан Ги Мун 2017 йил декабр ойидаги президентлик сайловида ўз номзодини илгари суриш мақсадини билдиргани тўғрисида хабарларни чоп этган эди.  

"Истардимки, ОАВдаги хабарларда, менинг Жанубий Кореяга ташрифимга оид тушунмовчиликлар бошқа қайтарилмайди", — деган Пан Ги Мун, Кёнжу шаҳрида бўлиб ўтган БМТнинг ноҳукумат ташкилотлари учун конференциясида. 

Унинг сўзларига кўра, мазкур ташриф шахсий ва сиёсий қадамлар билан умуман боғлиқ эмас. 

Рёнхапнинг қайд этишича, Пан Ги Мун ҳақиқатдан ҳам мамлакат президентлиги учун номзодини қўйиши ҳақида бирон марта бўлсин сўз юритмаган.