Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жамият | 17:20 / 30.05.2016
3937
1 дақиқада ўқилади
Фуқаролар кўчмас мулк тақиқда экани ҳақида онлайн билишлари мумкин бўлади
Тошкент шаҳар ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали кўчмас мулк объектларида хатлов ёки тақиқ мавжудлиги ҳақида маълумот тақдим этиш хизматини кўрсатишни бошлади.
Эндиликда жисмоний ва юридик шахслар электрон ариза юборишлари ва 3 иш куни давомида хатлов ёки тақиқ мавжудлиги тўғрисида бепул маълумот олишлари мумкин.
Хизматдан фойдаланиш учун кўчмас мулк объектининг кадастр рақамини билиш керак бўлади.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш