Иқтисодиёт | 08:08 / 30.05.2016
5255
1 дақиқада ўқилади
Хитой Халқ банки юан курсини 2011 йилнинг февралидаги минимумгача заифлаштирди
Хитой Халқ банки юаннинг долларга курсини 0,43 фоизга заифлаштирди, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги.
Таъкидланишича, Хитой Халқ банки юаннинг долларга ўртача айирбошлаш курсини 6,5784 юан миқдорида ўрнатди. Бу ўтган жума кунидаги курсдан 294 пунктга кўпроқни ташкил қилди, ўшанда юан курси 6,5490 бўлганди.
Айтилишича, янги курс Хитой валютасининг 2011 йил февралидан бери энг паст кўрсаткичи бўлди.