Хитой ташқи ишлар вазирлиги: Хитой АҚШ билан қуролланиш пойгасига киришишдан манфаатдор эмас
Хитой АҚШ билан совуқ урушга киришишдан манфаатдор эмас ва Хитой суверенитети ёки хавфсизлигига зиён етказишга исталган уринишларга қатъиян қарши чиқади. Бу ҳақда Хитой ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили Хуа Чуньин АҚШ мудофаа вазири Эштон Картернинг Хитой ўз атрофида ўзини яккалаш буюк деворини қураётгани ҳақида айтган сўзларига изоҳ бериб шундай деди.
"Унинг нутқи американча фикрлаш ва гегемонлик услубини намоён қилади. Бир қатор америкаликлар 21-асрга жисман ўтган бўлса-да, фикрлаши совуқ уруши вақтидагидек қолган. Бу одамлар турли воқеалар ўйлаб топиб, бутун дунё дўйлаб рақиблар қидирадилар", деб айтди хитойлик аёл дипломат.
"АҚШ томонининг бундай гапиришидан мақсад Осиё-Тинч океанида замонавийроқ қурол-аслаҳа жойлаштиришдан иборат", деб ҳисобламоқда Хуа Чуньин. Шу билан бирга дипломат АҚШ ва Хитойни ўзаро манфаатлар ва умумий вазифаларнинг кенг доираси бирлаштиришини таъкидлаб ўтди.
"Ўзаро манфаатли ҳамкорлик ва ўзаро ҳурмат тамойиллари тинчлик ва барқарорлик асоси ҳисобланади", деб ўз сўзини интиҳолади хитойлик дипломат.