Жамият | 10:36 / 30.05.2016
4182
1 дақиқада ўқилади
Хоразмда лицензиясиз таксичилик қилаётган ҳайдовчилардан 370 млн сўм жарима ундирилди
Январь-апрель ойлари давомида Хоразм вилояти туманларида ўтказилган 74та рейд текширувларида лицензиясиз автотранспорт воситаларида йўловчи ташиш билан боғлиқ 669та қоидабузарлик аниқланди. Бу ҳақда Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги хабар берган.
Суд органлари томонидан 588 нафар ҳайдовчидан 370,35 млн сўм миқдорида жарималар ундирилди. Қолган ҳайдовчилар бўйича ҳужжатлар суд органларига ижро учун топширилди.
Хабарда келтирилишича, ЎзАДТАнинг ҳудудий бўлими вилоят ИИБ ЙҲХБ ва солиқ идоралари билан ҳамкорликда ҳудуддаги ташувчилар билан кенг кўламли тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.