Ўзбекистон | 09:55 / 30.05.2016
6197
1 дақиқада ўқилади

ШҲТ саммити арафасида ИИВ Тошкентда фавқулодда ҳолатлар олдини олиш бўйича ўқув машғулотлари ўтказмоқда

Тошкентда июнь ойининг охирида бўлиб ўтиши кутилаётган Шанхай Ҳамкорлиги ташкилоти саммити олдидан фавқулодда ҳолатларни олдини олиш ва уларнинг оқибатларини бартараф этиш бўйича махсус тактик ўқув-машғулотлари бўлиб ўтмоқда.

"Тошкент шаҳрида Ички ишлар бош бошқармаси кучлари томонидан манфаатдор вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда фавқулодда ҳолатларни олдини олиш ва бартараф этиш бўйича махсус-тактик ўқув машғулотлари комплекси ўтказилмоқда", дейилади ИИВ сайти хабарида.

Ўқув машғулотларининг режаси ва тафсилотлари эълон қилинмаган. Машғулотлар саммит бошланишига қадар давом этиши айтилган.

Ўтган дам олиш кунлари ушбу ўқув-машғулотлари туфайли Тошкентнинг марказий кўчаларидан бир нечаси вақтинча ёпиб қўйилган.