Жамият | 20:12 / 30.05.2016
32438
3 дақиқада ўқилади

Инстаграмда нима гаплар

Гулчеҳра Эшонқулова турмуш ўртоғини ўзларининг муҳим куни санаси билан табриклади

Ўтган ҳафта давомида қайнонасини таваллуд куни билан табриклаган Гулчеҳра Эшонқулова бу гал ҳаётидаги муҳим сана-турмуш қурганликларига бир йил тўлиши муносабати билан турмуш ўртоғи Шароф Шараповни табриклади ва унга ўз миннатдорчилигини билдирди.

Куни кеча актриса Гулчеҳра Эшонқулова инстаграмдаги саҳифасида турмуш ўртоғи билан биргаликдаги суратини жойлаштириб, остига қуйидаги изоҳларни рус тилида ёзиб қолдирди:

 “Сени ушбу аҳамиятли кунимиз билан қутлайман. Мен билан қувонч-шодлик, ғам ва ташвиш, тўсиқларни енгиб ўтишда бирга бўлганинг, қўллаб-қувватлаганинг учун раҳмат. Сенинг  севгинг,  эътиборинг ҳар доим менга кераклигимни ҳис этиб туришимга ёрдам берган, бу эса муҳим! Умид қиламанки, сен ҳам худди мен каби ушбу юракларни илитгувчи ҳисларни туймоқдасан. Сени бизнинг муҳим кунимиз билан табриклайман!”.

Алишер Узоқов меҳр истаган болакайнинг ота-онасини “бефаросат” дея таърифлади

Бир оз аввал тадбирларнинг бирида қўриқчилари ҳақида сўз юритган актёр Алишер Узоқов инстаграмдаги саҳифасида кичик бир видеолавҳа жойлаштирди. Ушбу  видеолавҳада вояга етмаган болакайлардан бири “Меҳр” ҳақида шеър ўқийди.

Ушбу шеърдан таъсирланган актёр видеолавҳа остида шундай изоҳ қолдирди:

Бу бола ота-онасининг бефаросатлиги туфайли мана шу  мактабда тарбияланяпти. Боладан “сен нимани истайсан” деб сўрашса бола  “меҳр”  деб жавоб берди, дейди актёр ўз изоҳида.

Яна бир суратда эса томдан томаяётган  «чакка» учун челак ва идишлар қўйилган манзара ифодаланган. Аммо актёр ушбу сурат қайси ҳудудда олинганлигини маълум қилмаган.

Ижтимоий тармоқда Шоҳруҳхоннинг қиёфадоши пайдо бўлди

Қиёфадоши Шоҳруҳхонни 29 май - таваллуд куни билан тариклади.

Асал Шодиева шахсий муносабатларини мухлислардан беркитмай қўйди

Актриса Асал Шодиева инстаграмдаги саҳифаси қайта тикланганини сайтимиз орқали маълум қилгач, шахсан ўзи ҳам саҳифаси орқали мухлислари ва ҳакамсбларига мурожаат қилиб, бўлиб ўтган ёқимсиз ҳолатлар учун узр сўради.

29 май куни эса бўлажак турмуш ўртоғи Шоҳруҳхонни таваллуд айёми билан қутлади.  Шоҳруҳхоннинг концерти жараёнидан олинган, иккиси (Асал ва Шоҳруҳхон) муҳрланган сурат остига эса инглиз тилида “Туғилган кунинг билан азизим” (Happy birthday darling) дея табрик ёзиб қолдирган.