Жамият | 10:04 / 30.05.2016
6440
1 дақиқада ўқилади

Қанотли либос кийган америкалик Буюк Хитой деворидан учиб ўтди

Америкалик экстремал Жеб Корлисс махсус парвоз либосида Буюк Хитой деворидан соатига 200 километр тезликда учиб, аввалдан белгилаб қўйилган нишон-оқ қоғозга аниқ теккан. 

Хабар қилинишича, у мазкур трюкни бажариш учун 10 ой вақт давомида тайёрланган. Корлисс парвоз йўналиши ва нишонга тушиш бурчагини ўзлаштирган. Жеб бунгача АҚШ ва Швейцарияда ўқув сакрашларини олиб борган. 

Эслатиб ўтамиз, Корлисс аллақачон Парижнинг Эйфель минораси, Рио-де-Жанейродаги Исо ҳайкали ҳамда Куала-Лумпурдаги Петронас биносидан сакрашга улгурган.