Жамият | 11:36 / 30.05.2016
21448
1 дақиқада ўқилади
Лола Каримова Instagram'даги саҳифасида қуш боласи қутқарилгани ҳақида сўзлаб берди
Ўзбекистон президентининг кенжа қизи Лола Каримова-Тиллаева ўзининг Instagram ижтимоий тармоғидаги саҳифасида фарзандлари ҳам иштирок этган қуш боласини қутқариш ҳақидаги таъсирли ҳикоя билан бўлишди.
"Дарахтдаги индан қуш боласи тушиб кетди ва фарзандларим билан биз қоғоз стакандан янги ин ясаб, уни дарахтга жойлаштирдик ҳамда қушнинг онаси келишини пойладик!", - деб ёзди у.
Лола Каримова ана шундай узоқ вақт хотирада сақланиб қоладиган дам олиш кунларидаги кичик бўлса-да, таъсирчан ва меҳр-муҳаббатга тўла лаҳзаларни яхши кўриши ҳамда жуда қадрлашини билдирди.
Лола Каримова-Тиллаеванинг уч фарзанди бор: қизлари Марям ва Сафия ҳамда ўғли Умар.