Машиналар бизнинг ўрнимизни эгалламайди - улар бизни ривожланишга ундайди
Инсоният тарихи давомида биз ишларимизни тезроқ, яхшироқ ва арзонроқ амалга оширишга кўмак берувчи кўплаб асбоб-ускуналарни яратганмиз. Бироқ бу ускуналарни ўзимиз бошқариб келганмиз.
Бутун тарих давомида яратилган буюмлар қуйидагича ишлаб чиқарилади: аввал мияда ғоя пайдо бўлади, кейин у қоғозга туширилади. Бироқ сўнгги йилларда дизайнда янги давр бошланди: генератив дизайн.
Бир неча кун аввал бўлиб ўтган конференцияда Autodesk вакили Жефф Ковальский генератив дизайн ҳақида сўзлаб берди. У генератив дизайннинг дизайнер ва муҳандисларга тўғридан-тўғри оператордан кураторгача, сўнгра мураббийгача эволюциялаштириш имконини беришини таъкидлади.
Дизайннинг янги соҳаси қизиқарли бўлса-да, у ўзига яраша хавфга ҳам эга. Autodesk Dreamcatcher каби компьютер дастури бир неча соатларда юзлаб ажабтовур дизайнларни ярата олса, инсон эса бир дизайнни яратиши учун бир неча кунлар керак бўлса - дизайнер ролининг ҳоли не кечади? Бизни компьютер ва роботлар туфайли иш ўринларимизни йўқотишимиз мумкинлиги ҳақидаги фикр тез-тез безовта қилади, машиналар билан муносабатларимиз бизни ўзгартира олишини, яъни бизни янада ижодий ва эркин қилишини тасаввур ҳам қила олмаймиз.
Генератив дизайнда бошқа ускунага операторлик қилишга ҳожат йўқ, инсон озод қилинади ва кураторга айланади; у энг мукаммал дизайнни яратишда компьютер билан бирга ишлашни бошлайди. Имкониятлар хилма-хиллигини ҳисобга олиб, биз ўзимизга мос дизайнни танлаб олишимиз мумкин.
Ковальский айтганидек, "Лойиҳалаштиришнинг янги ускунасини ўзлаштириш ҳақида неча марта гапирдингиз? Ўйлашимча, лойиҳалаштириш институти сизга ўргатадиган вақт келди".